Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ажман» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати

БАА Про-лигаси вакилига қарши кечган ушбу назорат учрашуви Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг йирик ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг ҳар икки таймида Ўзбекистон олимпиячилари мураббийлар штаби икки хил таркибни майдонда синаб кўрди. Биринчи бўлимда ҳаракат қилганлардан Жамшид Искандеров, Достон Ҳамдамов ҳамда Элдор Шомуродов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалади ва тайм 3:0 ҳисобида ўзбекистонликлар фойдасига якун топди.

Иккинчи бўлимда ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси яна бир голни нишонлашга эришди. Ўйиндаги сўнгги голни Жавоҳир Расулов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалалга оширган ҳолда киритди – 4:0.

Назорат учрашуви

Ўзбекистон о.т.ж – «Ажман» (БАА) 4:0 (3:0)

Голлар: Ж. Искадеров, Д. Ҳамдамов, Э. Шомуродов, Ж. Расулов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари