Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Плесецк космодромидан 5 декабрь куни янги «Союз-2.1Б» ракетаси ҳарбий мақсадлар учун мўлжалланган иккита сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар беради.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Архангельск вилоятидаги Плесецк космодромидан хусусиятлари ва мақсади Мудофаа вазирлиги томонидан ошкор этилмаган иккита сунъий йўлдош билан «Союз-2.1Б» ракетаси учирилди. Тайёрлов ва учириш жараёни космик қўшинлар қўмондони Александр Головко назоратида ўтди.

Бу «Союз-2.1Б» ракета ташувчисининг Плесецк космодромидан иккинчи марта учирилишидир. Биринчи марта у 2013 йилнинг декабрида муваффақиятли учирилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга қўл кўтарган ўқитувчи видеосини тарқатмаслик учун 5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
Шоу-бизнес
“Кимдир мени йўқ қилмоқчи, аммо буни уддалай олмаяпти”. Муяссар Раззоқова 6 йилдан бери “запрет”да эканлиги ҳамда Ўзбекистондан кетиш истаги ҳақида
Меҳридарё
“Ҳокимиятга ўзимни ўлдираман деб бензин кўтариб бордим, дардимни эшитишмади” (видео)