Туркия президенти Тоййиб Эрдўғоннинг таъкидлашича, мамлакат Россиясиз ҳам бошқа энергия манбаларини етказиб берувчиларни топа олади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Айни пайтда, Россия Туркияга энг катта газ етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Лекин 2015 йил 24 ноябрда Туркиянинг F-16 қирувчи ҳарбий самолёти Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини Сурияда уриб туширгандан кейин, Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар инқирозни бошдан кечирмоқда. Россия президенти Путин бу ҳаракатни «Террорчиларнинг шериклари томонидан орқадан берилган зарбаси», ― деб атади. Давлат раҳбари миллий хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари ва Туркияга нисбатан махсус иқтисодий чораларни қўллаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди ва Россия ҳукумати ушбу фармонни ривожлантириш тўғрисидаги қарорини 2015 йил 1 декабрь куни эълон қилди.
Россия Энергетика вазири Александр Новакнинг таъкидлашича, Россия ҳукуматининг қарори асосида иккала давлат ўртасида тузилган савдо ва иқтисодий муносабатлар бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг фаолияти тўхтатилганлиги сабабли, «Туркия оқими» газ қувури бўйича Туркия ва Россиянинг ҳукуматлараро музокаралари тўхтатилди.
Изоҳ (0)