Россия президенти Владимир Путин Қримга ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Симферополь аэропортида Путинни Қрим раҳбари Сергей Аксенов кутиб олди. Президент дастлаб «Қримэнерго» корхонаси офисига бориши билдирилган. Бу ерда Путин энергия кўприги орқали Кубандан яриморолга энергия узатилиши бўйича ишларнинг бориши билан танишиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, электр узатиш линияларига путур етказилиши оқибатида 20 ноябрдан бошлаб Украинадан Қримга электр энергияси етказиб берилиши тўлиқ тўхтаган ва салкам 2 миллион киши ёруғликсиз қолган.
Изоҳ (0)