Жанубий Африка Республикаси Олий суди параолимпиячи Оскар Писториусни ўзининг маъшуқаси Рива Стинкампни қасддан ўлдирганликда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Шундай қилиб, уни муддатидан олдин шартли равишда озодликка чиқариш бекор қилиниб, у қамоққа қайтиши керак бўлади.
Фожиа Писториуснинг уйида 2013 йил 14 февралга ўтар кечаси содир бўлган. Енгил атлетикачи маъшуқасини босқинчи, деб гумон қилиб унга қарата бир неча маротаба ўқ узган.
Изоҳ (0)