Давлатлараро авиация қўмитасининг комиссияси 2015 йил 15 август куни Хабаровскда Ми-8 русумли вертолётининг ҳалокатга учраганлиги ҳолати бўйича текширув ишларини тугатди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Комиссиянинг маълум қилишича, авиаҳалокатга экипаж аъзоларининг нотўғри хатти-ҳаракати олиб келган.
«Визуаль парвоз қилиш қоидалари бўйича белгилаб қўйилган метеорологик шароитнинг оғирлашиб кетиши, вертолёт экипажининг хавфсиз баландлик ва тезликни сақламаслиги оқибатида вертолёт ‘қуюнли ҳалқа’ ичига тушиб қолиб, сув сатҳига урилганлиги — Ми-8 нинг ҳалокатга учрашига сабаб бўлган», ― дея таъкидламоқда комиссия.
Эслатиб ўтамиз, Полина Осипенко номли қишлоқдан Ончаган дарёси ҳудудига учиб кетаётган Ми-8 бортида 13 нафар йўловчи ва уч нафар экипаж аъзоси бор эди. Вертолёт қўниш учун режалаштирилган жойдан 3,5 километр узоқликда Охотск денгизига қулаб тушган. 11 киши сувдан чиқиб, қутулишга муваффақ бўла олган.
Изоҳ (0)