Парижликлар Республика майдонига бир қанча минг жуфт пойабзаллар келтирди. Шаҳар аҳолиси бу билан табиатнинг глобал исишига дунё эътиборини қаратмоқчи бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
29 ноябрь куни Парижда иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган халқаро анжуман бошланди. Айнан шу куни шаҳарда 400 минг кишидан иборат митинг ўтиши лозим эди. Аммо у 13 ноябрда Парижда содир бўлган теракт туфайли эълон қилинган фавқулодда ҳолат туфайли амалга ошмайдиган бўлди.
Изоҳ (0)