Гоа штати хавфсиз сайёҳлик йўналишлари рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги берган маълумотларга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Гоа бўйича қабул қилинган ушбу қарор террорчилик хавфи нуқтаи назаридан эмас, балки бир қатор бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, маҳаллий хавфсизлик даражаси ва Гоада дам олиш учун кетадиган сарф-харажатларнинг ошганлиги сабабли қабул қилинди», ― дея хабар беради агентлик.
Шу билан бирга, ахборот маркази раҳбари Екатерина Белякованинг таъкидлашича, Гоа ҳали ҳам россиялик сайёҳлар учун хавфсиз ҳисобланиб, Миср ва Туркияга бўлган сайёҳлик оқимининг бир қисмини ўзига жалб қилиши мумкин. Белякованинг айтишича, сўнгги йиллар давомида россиялик сайёҳлар оқимининг кўпайиши оқибатида Гоадаги нарх-наво ошиб кетган. «Бироқ, ҳозир бир қатор маҳаллий тадбиркорлар чегирмалар тақдим эта бошлади», ― деди у.
Изоҳ (0)