Германия бундесварининг баҳосича Сурияда ҳарбий операцияларни амалга ошириш учун 1200 аскар талаб этилади. Бундесвар бош инспектори Фолкер Викернинг сўзларига кўра, аскарлар «самолётлар ва кемаларда» хизмат қилиши учун зарур. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Германия контингенти айни пайтда Суриядаги энг йирик ҳарбий қисм бўлиши мумкин. Аскарлар Берлин мос келувчи мандатни қўлга киритишгани ҳамоно Яқин Шарққа жўнатилади.
Шу боис Викернинг фикрича, немис ҳарбийлари авиаучувларда иштирок этмасликлари лозим. «Ҳарбий нуқтаи назардан бу тўғри фикр. Айни вазиятда бу бизнинг ҳарбий разведкадаги салоҳиятимиздир», — деди Викер.
Унинг маълум қилишича, миссиянинг давомийлигини сиёсатчилар ҳал қилади.
Изоҳ (0)