Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Озарбайжон пойтахти Бокуда Ҳайдар Алиев хотирасига бағишлаб ўтказилган кураш бўйича олтин Гран-при ғолиби бўлди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган ўзбекистонлик курашчи 70 килограммгача бўлган вазндаги финал баҳсида озарбайжонлик Тўғрул Асқаровни мағлуб этди. Бу Ўзбекистон жамоасининг Бокудаги мусобақада қўлга киритган илк медали.
Юнон-рум курашчилари— Элмурод Тасмуродов, Нурбек Ҳолмуҳаммедов, Дилшод Турдиев, Жонибек Отабеков ва Рустам Ассақалов беллашувларни энди бошлайди.
Изоҳ (0)