Ўзбекистон банклари давлат ва юқори ички талаб ҳисобидан қўллаб-қувватланмоқда, бироқ уларга нисбатан ташқи омилларнинг босими кучайди. Бу ҳақда, Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги маълумотларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон банк сектори бўйича прогноз кўрсаткичлари барқарор қолмоқда ва давлатнинг кучли инвестициялари ва мамлакатда ҳали ҳам юқори бўлган ички талаб ҳисобидан қўллаб-қувватланмоқда. Бироқ хомашё маҳсулотлари, биринчи галда нефть ва пахтанинг нархи нисбатан тушгани, МДҲдаги асосий савдо ҳамкорларининг иқтисодий ўсиши сустлашгани ва Россиядан пул ўтказмаларининг камайгани Ўзбекистон иқтисодиётига босим ўтказиши мумкин», — дейилади агентлик ҳисоботида.
Агентлик экпертларининг фикрича, 2015 йил якунлари бўйича Ўзбекистон банклари активлари сифати адекват ҳолатда қолади, кредитларнинг қадрсизланиши эса ўртача барча кредитлар ҳисобидан мўътадил 4,7 фоизни ташкил этади, резервлар билан қоплаш эса қулай 90 фоизлик даражада бўлади.
Fitch ҳисоб-китобларига кўра, капитал захирасининг етарли эканлиги кредитларнинг ўртача 9 фоизга қадрсизланиши ортидан резервларни ошириш имконини беради, аксарият ҳолларда бу мўътадил тушкунликни енгиб ўтиш учун етарли ҳисобланади.
Fitch маълумотларига кўра, валютада кредитлаштириш улуши юқори эканлигига қарамай (барча кредитларнинг 49 фоизи), аксарият қарз олувчиларнинг барқарор валюта даромадлари мавжудлиги банк секторининг барқарорлашган валюта позициялари мавжуд эканлигини кўрсатади.
Изоҳ (0)