ФИФА интизом қўмитаси 2015 йил июнида Мадриднинг «Реал» жамоасига нисбатан санкциялар қўллаш ҳақида қарор қабул қилган, деб таъкидлади El Mundo Deportivo. Бироқ қарор ҳақида ҳалигача расман эълон қилинмаган, деб ёзади Championat.
Санкциялар халқаро трансферлар ва вояга етмаган легионерларнинг ҳуқуқий рўйхатга олинишидаги қонунбузарликлар билан алоқадор.
«Реал»га нисбатан санкциялар иккита трансфер даври давомида трансфер битимларини амалга оширишни тақиқлаш ва жарималар солишни кўзда тутади. «Қироллик клуби»дагилар унга ҳеч қандай санкция қўлланилмаслигига умид қилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, «Реал» барибир жазодан қочиб қутула олмайди, бироқ амнистия қилиниши ҳам мумкин. Бу февраль ойида ФИФА янги президенти сайлангач, рўй бериши мумкин.
Изоҳ (0)