Ўзбекистонлик теннисчи Влада Якшибарова Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини тўхтатди, деб хабар беради «Оламспорт».
Мукофот жамғармаси 10 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада Влада олтинчи рақам остида таснифланган бўлиб, чорак финалда мағлубият аламини тотиб кўрди.
Турнирнинг биринчи ракеткаси чехиялик Барбора Стефковага қарши кортга чиққан Якшибарова кучли рақибасига 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Влада илк босқичда украиналик Вероника Стотикани 6:2, 6:7(9), 6:1, чорак финал йўлида молдовалик Юлия Хелбетни 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Изоҳ (0)