Анқара турк жанговар самолёти Сурия ҳаво ҳудудига кирганда Россия зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилгудек бўлса, буни тажовуз сифатида баҳолайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШнинг CNN телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Туркия жанговар самолёти Сурия ҳаво ҳудудини бузган тақдирда С-400 тизими томонидан уриб туширилишига қандай муносабатда бўлади», деган саволга Эрдўғон «биз минтақада вазият мураккаб тус олиши ва бунда иштирок этишни истамаймиз. Сурия тарафида туриб, кескинлик авж олишига сабаб бўлаётганлар бунинг учун жавобгарликни зиммасига олади», дея жавоб берган.
«Шундай ҳодиса содир бўлиши мумкин ва бу муҳокама этилмайдиган чоралар кўришга мажбур этади. Бу бизнинг суверенитетга эгалик ҳуқуқимизга нисбатан тажовуз бўлади. Ҳар қандай давлат учун ушбу ҳуқуқнинг ҳимоя қилиниши табиий ҳол,— дея таъкидлаган Туркия президенти. — Биз минтақада воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Таъбир жоиз бўлса, бу пойга иштирокчисига айланишни истамаган бўлардик».
Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Изоҳ (0)