Молдова полицияси бош нозирлиги мамлакат ҳукумати зўравонлик билан эгаллаб олиниши ҳақида огоҳлантирилганини хабар қилди, деб ёзади «Европейская правда».
Бельци шаҳрида саккиз киши ҳибсга олинган. Улар ўз айбини тан олиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган. Улар гуруҳнинг яна бошқа аъзолари исмларини ҳам ошкор этган, улар ҳам қўлга олинган. Ҳибсга тушганлар сони айни пайтда жами 13 кишини ташкил этмоқда.
Жиноий гуруҳ Бельцидаги ҳарбий гарнизонга ҳужум қилмоқчи бўлган. Шунингдек, улар шаҳардаги турмага ҳужум уюштириб, у ердаги маҳбуслар ҳисобига ўз таркибини кўпайтирмоқчи бўлган.
Тезкор бўлим ҳарбийлари гуруҳ куч ишлатиш йўли билан мамлакат ҳукуматини эгаллаб олиш ниятида бўлганини аниқлади. Гумонланувчиларнинг уй, автомобиль ва омборларида ўтказилган тинтув чоғида қурол-яроғ, ҳарбий форма, кўзни ёшлантирувчи газ, катта ҳажмдаги маблағ топилган. Шунингдек, уларга тегишли Кишинёв ва Бельци хариталарида бешта объект белгилаб қўйилган бўлган.
Изоҳ (0)