Фаластинлик Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида икки нафар исроиллик ҳарбий хизматчини уриб юборди. Унга жавобан ўт очилиши оқибатида зарарсизлантирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» армия ва полиция вакиллари маълумотига таяниб хабар беради.
Исроил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодисани теракт сифатида баҳолади.
«Икки аскар Қуддусдаги автобус бекатида автомобиль билан уриб юборилиши натижасида яраланди. Босқинчи қўшимча зиён етказишга улгурмасдан отиб ташланди», — дейилади армия матбуот хизмати хабарида.
Жабрланган исроилликлардан бири енгил жароҳат олган, иккинчиси ўртача оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Исроиллик ҳарбийлар фаластинлик ҳайдовчининг аҳволига аниқлик киритмаган. Бироқ бир қатор маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, фаластинлик ҳайдовчи ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)