Россия президентининг Ново-Огарёводаги қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, дея хабар бермоқда «РБК». Қароргоҳга киришда журналистларнинг паспортлари олиб қўйилмоқда, улар қароргоҳдан чиқишда қайтариб берилмоқда.
Бундан ташқари, давлат раҳбари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтаётган мажлислар залига энди планшет, мобил телефон ва ноутбуклар билан кириш мумкин эмас.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков хавфсизлик чоралари кучайтирилганини тасдиқлади. «Ҳақиқатан ҳам бундай тадбирлар махфийлик режимини ахборотлар номақбул тарзда тарқалиб кетишидан ҳимоя қилиш учун кўрилмоқда», — деди у ва залга операторларнинг камера ва штативлар билан кириши мумкин эканлигини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)