Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатида тинмай ёғаётган жала оқибатида юзага келган сув тошқини натижасида ҳалок бўлганлар сони 176 нафарга етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ченнаи шаҳридаги мактаб ва коллежлар ўн кундан бери ёпилган. Олий ўқув юртларида имтиҳонлар бекор қилинган.
Ченнаи ва Куддалор шаҳарларининг бир нечта ҳудудлари охирги кунларда ёғингарчилик камайганлигига қарамасдан, сув остида қолмоқда.
Штат бош вазири Жаярам Жаялалитха мамлакат бош вазири Нарендра Модига сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 135 миллион долларга яқин маблағ ажратишни илтимос қилиб мурожаат қилди. Ички ишлар вазирлиги ушбу маблағни ажратиш ҳақида топшириқ берди.
Аввалроқ сув тошқинлари сабаб Ҳиндистонда 150 дан ортиқ кишининг қурбон бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)