Туркиянинг Москвадаги элчисига Россиянинг Су-24 самолёти билан боғлиқ ҳодиса туфайли кескин тақдимнома берилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Россия ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
«Туркия элчисига ҳодиса юзасидан кескин тақдимнома берилди, қатъий эътироз билдирилди», — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчиси 24 ноябрь, сешанба куни Россиянинг Су-24 бомбардимончисини уриб туширган эди. Анқара таъкидлашича, у мамлакатнинг Сурия билан чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудига бостириб кирган.
- Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Изоҳ (0)