Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон Россиянинг Су-24 самолёти билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Россия билан низолар кучайишини истамаслигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Туркия фақат ўз манфаатлари ҳимоясини кўзлаб ҳаракат қилган.
«Бизнинг ушбу ҳодисани кенгайтириш ниятимиз йўқ. Биз ўз хавфсизлигимизни ҳимоя қилдик, холос», — деди Эрдўғон.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчиси 24 ноябрь, сешанба куни Россиянинг Су-24 бомбардимончисини уриб туширган эди. Анқара таъкидлашича, у мамлакатнинг Сурия билан чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудига бостириб кирган.
- Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Изоҳ (0)