Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Дарё»да янги доимий рукн — ҳар куни энг муҳим янгиликларнинг кечки дайжести бериб борилади.

Фото: Т24

Фото: Т24

1. Эрдўғон Россия билан низолар кучайишини истамаслигини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг айтишича, Туркия ҳарбийлари Су-24 га ҳужум қилиш пайтида унинг Россияга тегишли эканлигини билмаган. Яна, Эрдўғоннинг таъкидлашича, Су-24 қулашига ўхшаш вазиятлар такрорланмаслиги лозим.

2. Россия Мудофаа вазири Мисрда қулаган A321 бортида ким теракт уюштирганини маълум қилди. Россия Синайдаги самолёт қулашини теракт деб тан олиши учун икки ҳафтадан кўпроқ вақт керак бўлганди, ташкилотчи ташкилот номи эса яна бир ҳафтадан сўнг айтилди.

3. Андижонда 2 балли ерости силкинишлари сезилди. Қирғизистонда аввалроқ юз берган кучли зилзила афтершоклари ҳали ҳам давом этмоқда.

4. Самарқанддаги масжиднинг ёнғиндан зарар кўрган қисми қисқа муддатда таъмирланди. 23 ноябрь куни «Хожа Нисбатдор» масжидида юз берган ёнғин оқибатида айвон қисмига бироз зарар етган.

5. Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номига фақат ўзбекистонликлар даъвогарлик қилмоқда. Ўзбекистон ёшлар термаси ёзда Жаҳон чемпионатида чорак финалга чиққани ўз мевасини берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар