Шу йилнинг 23 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Сўзангарон» маҳалласида жойлашган «Хожа Нисбатдор» масжиди ёнидаги савдо дўконида электр симлари туташувидан ёнғин содир бўлди, деб хабар қилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати.
Шамол натижасида ёнғин аланга олиб, масжид айвонининг пештоқ қисмига ўтган. Кўнгилсиз ҳолат туман ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан тезда бартараф қилинди. Масжиднинг айвон қисми ёнғиндан бироз зарар кўрган. Ёнғиндан зарар кўрган жой Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан қисқа муддат ичида таъмирланди.
«Масжид биносининг асосий қисмига ёнғин ўз таъсирини ўтказмаганлиги боис, маҳаллада яшовчи аҳоли беш вақт намозларини ушбу масжидда адо этмоқда», — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)