АҚШнинг Техас штатида Sikorsky UH-60 Black Hawk вертолёти қулаши натижасида тўрт нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua» АҚШ армияси маълумотларига таяниб.
Ҳодиса экипаж доимий машғулот топшириқларини бажараётган вақтда Форт Худ базасидан шимоли-шарқда содир бўлди.
Айни пайтда ҳалокат сабаблари номаълум. Қурбонларнинг барчаси экипаж аъзолари бўлган.
Изоҳ (0)