Туркия қуролли кучларининг расмий вакиллари мамлакатнинг Сурия билан чегараси яқинида уриб туширилган самолёт қулаганини тасдиқлади. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳарбийлар вакилининг тасдиқлашича, Туркиянинг F-16 самолёти мамлакат ҳаво кенгликларини бузган номаълум ҳарбий самолётни уриб туширган.
Самолёт Суриянинг Латакия вилоятига қулаган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, самолёт Россияники бўлган. Икки учувчи катапульта қилишга улгурган.
Аввалроқ Туркия томони Суриядаги ҳарбий операцияни ўтказиш давомида Россия Туркия ҳаво кенгликларини бузиб ўтаётгани муносабати билан, Россияни огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)