Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Қозон шаҳридаги «Сибирские номера» апартаментида россиялик тадбиркор Алишер Усмонов оиласи аъзоларидан бири Антон Винер томонидан очилган «Урюк» ўзбек ресторани меҳмонларни қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда «БИЗНЕС Online» хабар бермоқда.

Фото: «БИЗНЕС Online»

Фото: «БИЗНЕС Online»

Антон Винер — Ирина Винер-Усмонованинг ўгли, Алишер Усмоновнинг эса ўгай ўғли ҳисобланади.

Фото: «БИЗНЕС Online»

Фото: «БИЗНЕС Online»

Қозондаги ресторан «Урюк» ресторанлар тармоғининг 21-муассасаси ҳисобланади. «Урюк» ресторанлар тармоғининг ривожланиш ва франчайзинг бўйича директори Сергей Миночкиннинг айтишича, лойиҳани ишга тушириш учун 117 миллион рубль сарфланган.

Фото: «Урюк»

Фото: «Урюк»

Ресторан очилиши ҳозирча норасмий, унинг расмий очилиши декабрь ойининг ўрталарида бўлиб ўтади. Унга Винернинг шахсан ўзи ташриф буюриши кутилмоқда.

Фото: «Урюк»

Фото: «Урюк»

Миночкиннинг сўзларига кўра, рестораннинг умумий майдони 720 квадрат метрни ташкил қилади ва у 200 нафар меҳмонни қабул қилишга мўлжалланган. Муассасада 50—70 нафар ходим ишлайди.

Фото: «Урюк»

Фото: «Урюк»

Изоҳ
Асосий янгиликлар