«Дарё»да янги доимий рукн — ҳар куни энг муҳим янгиликларнинг кечки дайжести бериб борилади.
1. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2735 сўмга етди. Доллар курси сўнгги саккиз ҳафтадан бери ҳар сафар камида 14 сўмга қимматламоқда.
2. Тошкентда инкассация хизматининг Captiva’си иштирокида ЙТҲ юз берди. Умуман олганда, инкассаторларни намунали ҳайдовчи деб бўлмайди.
3. Тошкент шаҳрида дафн этиш маросимлари хизмати учун янги тарифлар белгиланди. Масалан, битта анъанавий мусулмонча катта гўр қазиш хизмати нархи 64 800 сўм этиб белгиланган.
4. Тошкентда кучсиз ер қимирлаши сезилди. Бунгача Тошкентда 17 ноябрда 2,5—3 балли, 20 ноябрда 2 балли, 21 ноябрда 2 балли зилзилалар сезилган эди.
5. Гулистон шаҳрида 4 комплект учувчисиз учиш қурилмалари олиб қўйилди. Бу қурилмалардан фойдаланиш 2015 йил 1 январдан тақиқланган.
Изоҳ (0)