Ўтган ҳафта давомида Ўзбекистонда 183 та ёнғин қайд этилди. Бу ҳақда, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Қайд этилган ёнғинлар оқибатида бир киши тан жароҳати олган, яна бир киши ҳалок бўлган.
Ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор саъй-ҳаракатлари билан қиймати 482 миллион сўмдан ортиқ бўлган қурилиш конструкциялари ва 658 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари сақлаб қолинди.
Изоҳ (0)