Британиялик олимлар Норвегиянинг Шпицберген архипелагида тропик ўрмон қолдиқларини топди. Унинг ёши 380 миллион йилни ташкил этади, деб хабар беради «Газета.ru».
Тош қотган ўсимликлар кечки девониан даврида Шпицберген ўрмони дарахтларининг асосий қисмини экватор яқинида ўсган lycopod дарахтлари ташкил этганлигидан далолат беради.
Ўша даврга хос жиҳатлардан бири паст бўйли ўсимликлардан дарахтларга ўтилганлиги бўлди.
Шпицберген ўрмони қолдиқларининг кашф этилиши Ердаги иқлимнинг кескин ўзгариши сабабини тушунишга ёрдам бериши мумкин.
Изоҳ (0)