Германиянинг Кёльн шаҳридаги ресторанлардан бирида отишма содир бўлди, натижада бир киши вафот этди, яна уч киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда «РБК» полиция баёнотига таяниб.
Муассаса маълумотларига кўра, ўт очган беш нафар жиноятчи қочиб кетган. Уларнинг шахси аниқланганича йўқ. Яраланганлар касалхонага етказилди.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, ресторан таъмир ишлари туфайли анча вақтдан буён ёпиқ бўлган. Шунга қарамай, ҳужум чоғида у ерда ресторан хўжайини билан бирга яна камида олти киши бўлган.
Изоҳ (0)