Фарғона шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлининг 14,2 километрлик қисмида қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланди, дея хабар бермоқда «Фарғона ҳақиқати» газетаси.
Алишер Навоий ва Ал-Фарғоний шоҳ кўчалари, Сайилгоҳ ва Қори Ниёзий кўчаларининг биринчи босқичи, Қувасой кўчасининг реконструкция ишлари тугалланди. Қувасой ва Оқариқ кўчаларини бирлаштирувчи янги Эътиқод кўчаси барпо этилди.
«Ҳозир Ал-Фарғоний, Қори Ниёзий, Сайилгоҳ кўчаларининг иккинчи босқичи, Соҳибқирон Темур кўчасини Ал-Фарғоний кўчаси билан боғловчи 4,5 километр узунликдаги янги йўл қурилиши ишлари жадал давом эттирилаяпти», — дейилади газета хабарида.
Аввалроқ шаҳар бош режасини амалга ошириш учун 2012 йилдан бери 922 миллиард сўм сарфлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)