Телефон хотирасида диний мазмундаги ёки беҳаё файлларнинг тарқалиб бораётганлиги аянчлидир, деб ёзади «Фарғона ҳақиқати» газетаси.
«Москва — Фарғона» авиарейси билан учиб келган Ш.Ҳасанов божхона назоратидан ўтаётган вақтида, унинг уяли алоқа воситасида Ўзбекистонда фойдаланишга рухсат этилмаган маълумотлар борлиги аниқланган.
«О.Ризаев билан ҳам шундай ҳол такрорланган. Ҳар иккисига ҳам жарима жазоси тайинланди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)