Нью-Йоркда юз тўқималарини кўчириб ўтказиш бўйича дунёдаги энг кенг қамровли операция амалга оширилди, дея хабар бермоқда Reuters.
Кўнгилли ўт ўчирувчилар отрядининг аъзоси — 41 ёшли Патрик Хардисон 2001 йилда содир бўлган ёнғинда жабрланган. Унга бутунлай янги юз — тўлиқ юз овали, жумладан бурун, лаб, қовоқ, қулоқ кўчириб ўтказилди. Донор велосипедда учаётиб ҳалокатга учраган 26 ёшли йигит бўлди.
Операция Нью-Йорк университети тиббиёт марказида август ойидаёқ ўтказилган эди, унинг натижалари оммага энди эълон қилинди.
Юзни кўчириб ўтказиш 26 соат давом этди, унда 150 нафар шифокор иштирок этди. 1 миллион долларлик операцияни университет ўз ҳисобидан молиялаштирди.
Изоҳ (0)