Россия A321 самолётининг Мисрдаги ҳалокати сабаби теракт деб топилгандан сўнг, қурбон бўлганларнинг оилалари суд орқали 1—7 миллион долларгача товон пули ундириши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» адвокат Игорь Трунов маълумотига таяниб хабар беради.
«Ушбу сумма жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб белгиланади. Бу қоида тариқасида миллион доллардан етти миллион долларгача (ҳар бир ҳалок бўлган шахс учун) миқдорни ташкил этади.
Адвокатнинг фикрига кўра, террорчилар билан бир қаторда аэропорт ҳам айбдор ва моддий жавобгар ҳисобланади. «Тергов жавоб бериши лозим бўлган ягона савол – қайси аэропортда портловчи қурилма самолётга олиб ўтилганлигидир. Бунинг учун Шарм аш-Шайх аэропортининг жавобгар бўлиши эҳтимоли юқори», — дейди адвокат.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Мисрда A321 лайнери теракт оқибатида қулаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)