Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган кўчки натижасида 16 киши ҳалок бўлди, 21 киши эса изсиз йўқолди. Бу ҳақда Ассошиэйтед пресс агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони тўққиз нафар эканлиги, 28 киши йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.
Воқеа Лишуй шаҳар округидаги Лидонг қишлоғида содир бўлган. Тош ва лойдан иборат оқим қишлоққа ёприлган, 27 турар-жой кўчки остида қолган. Қутқарувчилар шу пайтгача бир нафар инсонни қутқаришга эришган.
Изоҳ (0)