Парижда рўй берган терактлар чоғида Силвестер исмли йигитнинг ҳаётини смартфони асраб қолди. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.
Йигит телефонда гаплашаётган пайт портлаш содир бўлган. Бу унинг ҳаётидаги энг муҳим тасодиф эди: смартфон эгасининг бошига тегиши аниқ бўлган портловчи модда парчаси қурилмага бориб тегди. «Смартфон ҳаётимни сақлаб қолди. Агар у бўлмаганида, бошим мажақланиб кетарди», — дейди Силвестер. Гарчи бу қандай смартфон эканлиги маълум қилинмаган бўлса-да, видеолавҳани синчиклаб кўрганда, унинг Samsung Galaxy S6 edge эканлигини пайқаш қийин эмас.
Бу гажетлар ўз эгасини асраб қолиши билан боғлиқ илк ҳодиса эмас. Олдинроқ полициячи ҳаётини сақлаб қолган Samsung GALAXY Note 2, эгасини ўқдан асраган iPhone 5c ҳақидаги хабарлар эълон қилинганди. Nokia Lumia 920 эса Хитой фуқаросини бетон девор қулаганда омон қолишига ёрдам берган.
Изоҳ (0)