Парижда 13 ноябрь куни содир этилган терактлардан сўнг Польша Европа Иттифоқи ўрнатган квоталар бўйича муҳожирларни қабул қилолмайди. Бу ҳақда мамлакатнинг Европа масалалари бўйича вазири Конрад Шимански маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Вазирнинг таъкидлашича, Польшанинг янги ҳукумати олдинги ҳукумат маъқуллаган квоталарга розилик бермайди. Хусусан, Парижда рўй берган фожиаларни инобатга олганда, уларни бажаришнинг сиёсий имкониятлари кўринмаяпти.
Изоҳ (0)