Франция жанубида TGV тезюрар синов поезди рельсдан чиқиб кетди. Натижада камида беш киши қурбон бўлди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа Эквешем шаҳрида содир бўлган. Prechi-Precha ахборот портали ҳодиса жойида портлаш овози эшитилганини хабар қилмоқда. Поездда йўловчилар бўлмаган.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам машиналари йўл олган. Эълон қилинган суратларга кўра, кўплаб вагонлар рельсдан чиқиб кетган ва ағдарилиб кетган.
Изоҳ (0)