Парижда юз берган кетма-кет терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси учун Францияда уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бу ҳақдаги қарор Франция президенти Франсуа Олланд томонидан қабул қилинган. Президентнинг маълум қилишича, унинг фавқулодда ҳолат тўғрисидаги фармонига мувофиқ полиция ва армия сафарбар этилган.
Париждаги терактлар кетма-кетлиги 13 ноябрь оқшомида юз берди. Террорчилар «Стад де Франс» стадиони яқинида бомба портлатди, бир қатор ресторанлар ва концерт залидаги томошабинларга қарата ўт очди.
Сўнгги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 128 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин одам тан жароҳати олган.
Изоҳ (0)