Германия Федератив Республикасининг собиқ канцлери Гельмут Шмидт ҳаётининг 97 йилида вафот этди. Бу ҳақда «РБК» собиқ канцлер шифокори маълумотига таяниб хабар беради.
Шмидт Гамбургда вафот этди. DPA агентлигининг маълум қилишича, ўзининг охирги кунларини собиқ канцлер шифохонада ўтказди. Ўлимидан бир неча соат аввал эса беҳуш аҳволда бўлган.
Социал-демократ Гельмут Шмидт 1974 йилдан 1982 йилга қадар ГФР канцлери бўлган. 1960 йилларнинг охирида у бундестаг социал-демократик фракцияси раиси, 1969 йилда эса мудофаа вазири лавозимини эгаллаган.