Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли Россия A321 самолётининг Мисрдаги ҳалокатини инсониятга қарши жиноят деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Албатта бу инсониятга қарши жиноятдир. Бу Россия самолётига қарши ҳужум эмас, барчамизга қарши қаратилган ҳужумдир», — деди Давутўғли.
Бош вазир, муаммо алоҳида олинган мамлакатда ҳал этилмаса, уни бошқа давлатларда ҳам тўхтатиб қолиш қийин эканлигини, шунинг учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия бош вазири Дмитрий Медведев A321 самолётининг Синай яриморолида қулашига сабаб сифатида теракт ҳам кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)