АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) A321 самолётининг Мисрдаги ҳалокати сабабларини текширишда Россияга ёрдам беришга рози бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашрига таяниб, Meduza хабар беради.
Ушбу маълумот расман тасдиқланмаган. Эслатиб ўтамиз, Россия расмийлари АҚШ Федерал қидирув бюросидан Мисрда A321 самолёти ҳалокатини текширишда ёрдам сўраган эди.
Маълумотларга кўра, портловчи қурилмалар экспертизаси борасида Вашингтоннинг ёрдами зарур бўлмоқда. АҚШ расмийлари портлашга ИШИД алоқадор бўлиши мумкинлигини билдирган.
Изоҳ (0)