Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, Сьерра-Леонеда Эбола безгаги охирги марта қайд этилганлигига 40 кундан ошган. Бу эса Эбола вирусининг икки инкубация даврини ташкил этади, деб хабар беради «Эхо Москви».
Ўлимга олиб келувчи ушбу вирус билан касалланиш Марказий Африкада ўтган йилнинг бошида бошланган эди.
Расмий маълумотларга қараганда, Сьерра-Леоне, Либерия ва Гвинеяда 28 минг киши касалликни юқтириб олган, 11 минг киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)