Исроил собиқ президенти Ицхак Навон 95 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Associated Press’га таяниб.
Агентлик маълумотини Навон оиласи тасдиқлади.
Навон президент лавозимини 1978—1983 йилларда эгаллаган, 1984 йилдан 1992 йилгача таълим ва маданият вазири бўлиб ишлаган.
1980 йилда у Мисрга ташриф буюрган биринчи Исроил президенти бўлди, у ерда Миср парламенти қаршисида араб тилида нутқ сўзлади.
Изоҳ (0)