Актриса ва хонанда Асал Шодиева «Чегара» номли янги қўшиқ куйлади, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
Хабар беришларича, қўшиққа клип олиш ишлари Олмалиқда ташкил этилган, клипдаги бош ролларни клипмейкернинг ўзи ижро этган. Газета хабарида клипмейкер кимлигига аниқлик киритилмаган.
Маълумот учун, Асал Шодиева ҳозирга қадар ўнга яқин қўшиқлар тайёрлади.