Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II билан учрашди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар беради.
Учрашувда давлат раҳбарининг Буюк Британияга ташрифи якунлари муҳокама этилди. Назарбоев томонлар ўртасида бир қатор шартномалар имзоланганлигини таъкидлаб ўтди. У, шунингдек, республика ташқи сиёсатида Британия муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Елизавета II ҳам ўз навбатида Нурсултон Назарбоевнинг Лондонга расмий ташрифи якунларига юқори баҳо берди. Унинг натижалари икки мамлакат дўстона муносабатларининг мустаҳкамланиши ҳамда Қозоғистон ва Буюк Британия халқининг гуллаб-яшнашига хизмат қилишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)