Россиянинг Угандадаги элчихонаси Жанубий Суданда юз берган авиаҳалокат қурбонлари орасида россияликлар борлигини тасдиқламади, деб ёзади «Ведомости». Элчихонанинг консуллик бўлими мудири ҳалокат жойига Россия консули йўл олгани ҳақидаги маълумотни ҳам рад этди.
«Биз авиакомпания номини, экипаж аъзолари фуқаролигини, парвоз йўналишини ва ҳалокат сабабларини аниқлаштирмоқдамиз», — деди у.
Жанубий Суданда юз берган авиаҳалокат оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Самолёт бортида беш нафар россиялик бўлган, уларнинг барчаси экипаж аъзолари эди. AirLive маълумотларига кўра, қулаган ҳаво кемаси — Россияга тегишли Ан-12 самолётидир.
Изоҳ (0)