Марсга парвоз миссиясига тайёргарлик доирасида NASA Қизил сайёрага ташриф буюришни хоҳловчилардан аризаларни қабул қилиш муддатларини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Номзодлар анкеталарини кўриб чиқиш 2015 йилнинг 14 декабридан 2016 йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар давом этади.
Танланган номзодлар исмлари 2017 йилнинг ўртасида эълон қилинади.
Космик агентлик бўлажак астронавтларга Америка фуқаролигига эга бўлиш, тугалланган олий маълумот, мутахассислиги бўйича камида уч йиллик иш тажрибаси ёки реактив самолёт командири сифатида минг соатдан кам бўлмаган парвозни амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш каби талабларни қўяди.
Изоҳ (0)