Шимолий Синайнинг маъмурий маркази – Эль-Ариш шаҳридаги полиция биносида миналаштирилган автомобиль портлаб кетди, деб хабар беради «РИА Новости».
Полициянинг дастлабки маълумотларига қараганда, портлаш натижасида олти киши қурбон бўлган, яна ўн киши жароҳат олган.
Ҳудудда фаолият юритувчи ҳеч бир гуруҳ ҳозирча портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади. Ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь, шанба куни Россиянинг Airbus-321 самолёти Эль-Ариш шаҳри яқинида ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортидаги барча йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)