Chevrolet компанияси 1967 йилда чиқарилган Nova купесининг махсус версиясини тақдим этди, у олтинчи авлод Camaro спорткарининг янги икки литрли двигатели билан жиҳозланган, дея хабар бермоқда Motor. Янги машина Лас-Вегасдаги SEMA тюнинг-шоусида премьера қилинади.
Двигатель 275 от кучига тенг. Купе тезлигини 6,2 сонияда соатига 96 километргача етказа олади.
Янги машина Black Gold эксклюзив рангига, алюминийдан ишланган махсус радиатор панжараси, модернизацияланган бамперлар, шунингдек, 17 дюймли ғилдирак дискларига эга бўлди. Уларнинг барчаси Camaro Z/28 спорткаридаги худди шу элементлар стилистикасида ишланган.
Изоҳ (0)