«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқарув раиси ўринбосари Рустам Юсупов автомобиллар учун деталлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш графиги тасдиқланганини маълум қилди, деб ёзади «12news.uz».
У Президентнинг «2015—2019 йиллар учун тайёр маҳсулотлар, комплект қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тасдиқланган.
Унда 48 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган. Шу йил охиригача уларнинг 17 таси амалга оширилади. Келажакда бу 85 дан ортиқ деталларни ўзлаштириш имконини беради.
Изоҳ (0)